Goal24.uz » Европа жамоалари » «Барселона» «Манчестер Сити» билан иккига-бир футболчи алмашмоқчи

«Барселона» «Манчестер Сити» билан иккига-бир футболчи алмашмоқчи

Автор: admin

«Барселона» ва «Манчестер Сити» клублари таниқли футбол агенти Жорже Мендеш ёрдамида ўйинчиларни алмаштириш ҳақида тайёрлашмоқда.

"Кўк-анорранглилар" "шаҳарликлар" сафидаги ўз тарбияланувчиси Эрик Гарсияни ортга қайтиришмоқчи. 19 ёшли марказий ҳимоячининг "Сити" билан шартномаси бир йилдан кейин якунига етади, аммо у "Этихад"ни тарк этмоқчи.

Клублар ўзаро келишган ҳолда ортиқча харажациз трансферни амалга ошириш ҳақида ўйлашмоқда. Ушбу мақсад йўлида бошқа ғоя ҳам туғилди: "Сити" ўнг қанот ҳимоячиси Нелсон Семедуни қўлга киритиб, каталонияликларга Гарсия ва Жоау Канселуни бермоқчи.

Ушбу ғоя агент Мендешга тегишли бўлиб, у португалиялик футболчиларнинг манфаатини ҳимоя қилади. Ҳар икки футболчи жамоани алмаштиришга қарши эмас. Мазкур рокировкани Европа чемпионлар лигаси якунланганидан кейин амалга ошириш мумкин бўлади.
Манба: футбол24.уа
167   
Добавить комментарий
Ваше имя: *