Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Наполи" эртага ўз тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирини эълон қилади

"Наполи" эртага ўз тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирини эълон қилади

Автор: admin

У Гаттузога керак.
“Лилл” клуби ҳужумчиси Виктор Осимхен фаолиятини “Наполи”да давом эттирадиган бўлди.
Футбол Италиа нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли нигериялик футболчи эртага “Наполи” футболчиси сифатида расман таништирилади. Айни дамда томонлар шартноманинг сўнгги бандларини муҳокама қилишмоқда. Айтиш керакки, А Серия гранди унинг трансфери учун 81 млн эвро тўлайди.
Маълумот учун, Осимхен жорий мавсум Франтсия чемпионатида 27 та ўйинда 13 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
185   
Добавить комментарий
Ваше имя: *