Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ярим йилдан буён майдонга тушмаётган "Ювентус" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин

Ярим йилдан буён майдонга тушмаётган "Ювентус" футболчиси АПЛга йўл олиши мумкин

Автор: admin

У жиддий жароҳат олган эди.
"Ювентус" клуби марказий ҳимоячиси Мерих Демирал фаолиятини Англия премер-лигасида давом эттириши мумкин.
Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 22 ёшли туркиялик футболчи учун "Лестер" ва "Вулверхемптон" ўзаро кураш бошлаган. Туринликлар эса уни 30 млн эвродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Айтиш лозимки, Демирел жароҳати сабаб январдан буён майдонга тушмаяпти. Шифокорлар унинг августда сафга қайтишини тахмин қилишмоқда.
189   
Добавить комментарий
Ваше имя: *