Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Реал" шу ёз 13 та футболчисини сотади. "Қора рўйхат"да кимлар бор?

"Реал" шу ёз 13 та футболчисини сотади. "Қора рўйхат"да кимлар бор?

Автор: admin

Улар 200 миллион ишлаб олишмоқчи.
"Реал" мавсумлар оралиғида таркибда жиддий тозаловларни амалга оширмоқчи.
Марcа нашри тарқатган хабарга кўра, мавсум якунлангач, “Реал” сафига ижарада юрган футболчилар ҳам қайтади ва жамоа қайдномасидаги футболчилар сони 37 тага этади. Шулардан 13 нафари тез орада "Сантяго Бернабеу"ни тарк этади.
Трансферга қўйиладиган футболчилар рўйхатида Хамес Родригес, Гарет Бейл, Лука Ёвич, Мариано Диас, Лука Модрич, Начо Фернандес, Лукас Васкес, Дани Себалос, Алваро Одриосола, Оскар Родригес, Хесус Валехо, Борха Маёрал ва Хорхе де Фрутос бор. “Реал” ушбу трансферлардан камида 200 млн эвро ишлаб олишни режалаштирмоқда.
279   

Комментарии
(1)

  1. BEK 19 июля 2021 08:59
    • Не нравится
    • 0
    • Нравится
    BEK

    Luka Modric qolish kerak
Добавить комментарий
Ваше имя: *