Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛнинг етарлича баҳо берилмаган футболчиларидан иборат мавсум рамзий терма жамоаси тузилди

АПЛнинг етарлича баҳо берилмаган футболчиларидан иборат мавсум рамзий терма жамоаси тузилди

Автор: admin

Буюк Британиянинг Тҳе Тимес нашри Англия Премер Лигаси жорий мавсумининг етарлича баҳо берилмаган футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.
Ундан “Шеффилд Юнайтед”нинг икки футболчиси ва тўққиз клубнинг бир нафардан ўйинчиси ўрин олди.
Рамзий терма жамоа билан танишинг:
Дарвозабонлар: Висенте Гуаита (“Кристал Пелас”).
Ҳимоячилар: Жеймс Тарковски (“Бёрнли”), Конор Коуди (“Вулверҳемптон”), Виктор Линделёф (“Манчестер Юнайтед”), Сесар Аспиликуета (“Челси”), Жорж Болдок (“Шеффилд Юнайтед”).
Ярим ҳимоячилар: Уилфред Ндиди (“Лестер”), Оливер Норвуд (“Шеффилд Юнайтед”), Эмилиано Буендиа (“Норвич”), Жек Грилиш (“Астон Вилла”).
Ҳужумчи: Ришарлисон (“Эвертон”).
172   
Добавить комментарий
Ваше имя: *