Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. «Лацио» иродали ғалабага эришиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди

А Серия. «Лацио» иродали ғалабага эришиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди

Автор: admin

Италия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда «Лацио» ўз майдонида «Каляри»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Симеоненинг голига римликлардан Милинкович-Савич ва Иммобиле жавоб берди.
Ғалабадан сўнг «Лацио» очколарини 72тага етказиб, 5-ўриндаги «Рома»дан 11 очкога ўзиб кетди ва чемпионат якунига 3 тур қолганида ЕЧЛ йўлланмасини кафолатлади.
«Каляри» эса 42 очко билан 13-поғонада бормоқда.

А Серия, 35-тур
Лацио – Каляри 2:1
23 июл, «Стадио Олимпико»
Голлар: Милинкович-Савич (47), Иммобиле (60) – Симеоне (45).
Лацио: Стракоша, Габаррон, Луис Фелипе, Ачерби, Латссари (Марушич, 58), Милинкович-Савич, Пароло, Луис Алберто (Адекане, 90+1), Хони Родригес (Лукаку, 58), Иммобиле (Каталди, 90+1), Кайседо (Корреа, 65). 
Каляри: Крано, Валюкевич, Клаван, Ликояннис (Пизакане, 84), Фараго, Нандес, Ионице (Галяно, 84), Рог (Бирса, 66), Маттелло (Рагатсу, 71), Симеоне, Жоао Педро.
Огоҳлантиришлар: Хони Родригес (45+1), Латссари (50), Клаван (87), Пароло (90).
182   
Добавить комментарий
Ваше имя: *