Goal24.uz » Жаҳон » «WҳоСcоред» ушбу мавсумда «Олтин тўп»га муносиб футболчини маълум қилди

«WҳоСcоред» ушбу мавсумда «Олтин тўп»га муносиб футболчини маълум қилди

Автор: admin

Таниқли "WҳоСcоред" портали «Олтин тўп»га муносиб бўлган футболчиларнинг статистик маълумотларини эълон қилди.

Порталга кўра, жорий мавсумда «Олтин тўп»ни "Барселона" сардор Лионел Месси олиши керак. Унинг битта ўйиндаги баҳоси 8,68 баллга баҳоланди.

Бу борада иккинчи ўринни Роберт Левандовски (8,3) эгаллаган бўлса, Килиан Мбаппе (8,0) кучли учликка кирди.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларни мос равишда Кевин Де Брюйне (7,87) ва Криштиану Роналду (7,76) банд этишди.

Эслатиб ўтамиз, "Франcе Футбол" ушбу йилда «Олтин тўп» совринини топширмасликка қарор қилди.
223   
Добавить комментарий
Ваше имя: *