Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » “Ювентус” сўнгги 9 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

“Ювентус” сўнгги 9 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди

Автор: admin

“Ювентус” А Серия 35-турида “Удинезе”га имкониятни бой бериб қўйди (1:2).
42-дақиқада олдинга ўтиб олган туринликлар 52 ва 92-дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида “Ювентус” ҳисобда олдинда бораётган ўйинлари якунида 18 очко йўқотди. Бу клуб учун сўнгги 9 йилдаги энг ёмон натижа ҳисобланади.
Шунингдек, “кекса синёра” А Серияда 2014-йилнинг 29-октябрьидан бери қўшимча вақтлардаги гол туфайли ютқазмаётган эди. Ўшанда Турин шаҳри клуби 94-дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлганди.
Маурицио Сарри қўл остидаги жамоа сўнгги 5 ўйиннинг бор-йўғи биттасида ғалаба қозонди. Қолганларида иккита дуранг ва иккита мағлубият қайд этилган.
Жамоа кейинги уч турнинг бирортасида ғалаба қозонадиган бўлса чемпионга айланади.
175   
Добавить комментарий
Ваше имя: *