Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Оуен: «Мени ҳайратга солиш қийин, лекин Клопп буни уддалади»

Оуен: «Мени ҳайратга солиш қийин, лекин Клопп буни уддалади»

Автор: admin

«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуен «қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп ҳақида гапирди.
«Мени ҳайратга солиш қийин. Лекин Клопп ҳар сафар оғзини очганда, уни тинглашни тўхтата олмайман. Менимча, у қойилмақом.
Клуб, шаҳар – ҳамма уни қабул қилди. Клопп «Ливерпул»га ҳозир ва келажакда керак. Клуб айни пайтда мукаммалликка интилмоқда. Ягона савол шуки, бу қачонгача давом этади? «Ливерпул» яна қанча совринларни юта олади? Аммо Клопп мақтовга лойиқ.
Футболда қилинган ишлар ҳажмини сезмайсиз. Ҳатто Клопп буни англаш учун 2-3 соат вақт кераклигини айтди. Ишончим комилки, қисқа таътилдан кейин у чемпионликни қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида ўйлайди», – деб Оуеннинг сўзларини келтиради Гоал.
159   
Добавить комментарий
Ваше имя: *