Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» 12 футболчини сотувга қўймоқчи. Улар орасида Коутино, Дембеле ва Брейтуейт ҳам бор

«Барселона» 12 футболчини сотувга қўймоқчи. Улар орасида Коутино, Дембеле ва Брейтуейт ҳам бор

Автор: admin

«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида таркиб борасида катта ўзгаришларга қўл уришга тайёрланмоқда, дея хабар бермоқда Марcа. 
Нашрнинг ёзишича, Каталония клуби 12 нафар футболчисини сотишга тайёр. Хусусан, ҳозирги таркибдан Нето, Нелсон Семеду, Самюел Умтити, Хуниор Фирпо, Иван Ракитич, Артуро Видал, Усмон Дембеле ва Мартин Брейтуейтлар клуб хайрлашишга тайёр бўлган футболчилар рўйхатидан жой олган.
Шунингдек, «Барселона» раҳбарияти ижарадан қайтган Карлес Аленя, Рафиня, Жан-Клер Тодибо ва Филиппе Коутино сингари футболчиларни ҳам трансферга қўймоқчи.
Олдинроқ, каталонияликлар Коутинони Англия клубларига таклиф қилгани ҳақида хабар қилинган эди.
176   
Добавить комментарий
Ваше имя: *