Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Раҳим Стерлинг Адидас билан рекорд қийматдаги шартнома тузади. Компания унинг “Реал”га ўтишини истамоқда

Раҳим Стерлинг Адидас билан рекорд қийматдаги шартнома тузади. Компания унинг “Реал”га ўтишини истамоқда

Автор: admin

“Манчестер Сити” вингери Раҳим Стерлинг Адидас компанияси билан рекорд миқдордаги шартнома имзолайди. Бу ҳақда Тҳе Тимес хабар бермоқда.
Манбага кўра, англиялик футболчи агар зарур шартларни бажарса, немис компаниясидан бир мавсум учун 10 миллион фунт стерлингдан кўпроқ пул олади. Бу британиялик футболчилар учун рекорд миқдордаги шартнома ҳисобланади.
Қайд этиш жоиз, Стерлингнинг Нике компанияси билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 31-июл куни якунланади.
Тахминларга кўра, А​дидас ярим ҳимоячини “Реал” сафида кўришни хоҳламоқда. Маълумки, Мадрид клуби узоқ йиллардан бери Адидас либосларидан фойдаланади.
Аввалроқ Стерлингнинг Аир Жордан билан тузилган шартномадан 100 миллион фунт стерлинг ишлаб топиши, вингер эса ушбу бренд бутсаларидан фойдаланиши ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, футболчи Пума билан 100 миллион фунтлик келишувга яқин тургани ва Нике унга яна йилига 10 миллион фунтлик шартнома таклиф қилиши мумкинлиги айтилди.
Стерлинг ушбу мавсумда Англия чемпионати баҳсларида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
194   
Добавить комментарий
Ваше имя: *