Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛда мавсумнинг энг ёмон дарвозабони аниқланди

АПЛда мавсумнинг энг ёмон дарвозабони аниқланди

Автор: admin

“Челси” дарвозабони Кепа Аррисабалага Англия Премер Лигасида мавсумнинг энг ёмон дарвозабони деб топилди.

Опта ҳисобларига кўра, испаниялик дарвозабон Премер Лига жорий мавсумида 11 та (10,6) ортиқча гол ўтказиб юборган.
Рақиблар Кепа дарвозаси томон 97 марта зарба берган, бундай шароитда “одатий” посбон 32,4 гол ўтказган бўларди, Кепа эса 43 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.
Ушбу кўрсаткич Англия чемпионатининг 2019/20-йилги мавсумида майдонга тушган барча дарвозабонлар орасида энг ёмони бўлди.
“Челси” Кепани 2018-йилнинг ёзида 80 миллион евро эвазига сотиб олган. Жорий мавсумда у АПЛ доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та “қуруқ” ўйин ўтказди.
Мусобақа тугашига 1 тур қолганида, “Челси” 63 очко тўплаган ҳолда “Манчестер Юнайтед” билан 3 ва 4-ўринларни бўлишиб турибди. Жамоа Премер Лиганинг сўнгги турида 26-июл куни ўз майдонида “Вулверҳемптон”ни қабул қилади.
195   
Добавить комментарий
Ваше имя: *