Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Ювентус» футболчиси А Сериянинг қолган ўйинларида майдонга туша олмайди

«Ювентус» футболчиси А Сериянинг қолган ўйинларида майдонга туша олмайди

Автор: admin

«Ювентус» ҳужумкор яримҳимоячиси Дуглас Коста Турин клубининг А Серия доирасидаги қолган учрашувларини ўтказиб юборади. 
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, бразилиялик вингер тиззасидан жароҳат олган. Тикланиш учун эса камида икки ҳафта муддат талаб этилади. Шу боис 29 ёшли футболчи Италия чемпионатининг қолган ўйинларини ўтказиб юбориши аниқ. Шунингдек, Костанинг Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасидаги «Лион»га қарши ўйингача сафга қайтиши ҳам сўроқ остида. 
Маълумот  учун, Дуглас Коста жорий мавсумда «кекса синоралар» сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.«Ювентус» ҳужумкор яримҳимоячиси Дуглас Коста Турин клубининг А Серия доирасидаги қолган учрашувларини ўтказиб юборади. 
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, бразилиялик вингер тиззасидан жароҳат олган. Тикланиш учун эса камида икки ҳафта муддат талаб этилади. Шу боис 29 ёшли футболчи Италия чемпионатининг қолган ўйинларини ўтказиб юбориши аниқ. Шунингдек, Костанинг Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасидаги «Лион»га қарши ўйингача сафга қайтиши ҳам сўроқ остида. 
Маълумот  учун, Дуглас Коста жорий мавсумда «кекса синоралар» сафида 29 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.
159   
Добавить комментарий
Ваше имя: *