Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Мессининг отаси Милан шаҳрида уй сотиб олди

Мессининг отаси Милан шаҳрида уй сотиб олди

Автор: admin

«Барселона» сардори Лионел Мессининг отаси Хорхе Месси Милан шаҳридан уй сотиб олди. Бу ҳақда "Ла Газзетта делло Спорт" хабар тарқатди.

Порта Нуова туманидан харид қилинган уйга Хорхе август ойи бошида кўчиб ўтмоқчи. Мессилар оиласи солиқ нуқтаи назаридан манфаатли бўлгани учун Миландан кўчмас мулк харид қилишди. Аввалроқ бундай ишга «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду қўл урган эди.

Аввалроқ «Интер»нинг титул ҳомийси ҳисобланган "Пирелли"  компанияси "нерадзурри"га Мессининг трансферини амалга оширишда ёрдам беришга тайёр экани ҳақида хабар тарқалган эди. Жозе Моуринёнинг «Интер»даги собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш ҳам аргентиналик футболчи фаолиятини «Интер»да давом эттириши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.

32 ёшли Мессининг «Барселона» билан шартномаси 2021 йилнинг июн ойида якунига етади.
Манба: чампионат.cом
171   
Добавить комментарий
Ваше имя: *