Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Манчестер Сити" катта трансферларни кўзламоқда

"Манчестер Сити" катта трансферларни кўзламоқда

Автор: admin

Трансферлар учун пул тайёр
“Манчестер Сити” раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиолага трансферлар учун 330 миллион эвро ажратди. Испаниялик мутахассис иккита ҳимоячи, бир нафардан ярим ҳимоячи ва ҳужумчи олиши керак.
“Шаҳарликлар” мудофаа чизиғини кучайирадиган икки футболчини Милан Шкриняр, Калиду Кулибали, Диего Карлос, Давид Алаба ва Пау Торрес орасидан танлаши керак.
Ярим ҳимоячи масаласида Гвардиола вакиллари “Валенсия” вакили  Ферран Торрес билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
Жамоа ҳужум чизиғига “Барселона”нинг армонига айланиб бораётган Лаутаро Мартинесни олиб келишга ҳаракат қилмоқда.
165   
Добавить комментарий
Ваше имя: *