Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Ливерпул” ҳужуми янада кучаяди

“Ливерпул” ҳужуми янада кучаяди

Автор: admin

У универсал ҳужумчи
Англиянинг янги чемпиони “Ливерпул” яна бир моҳир ҳужумчига муҳтож экани кўплаб мутахассислар томонидан ҳам таъкидланаётган эди.
Юрген Клопп бу бўшлиқни тўлдириш учун Бундеслигидан тўпурар оладиган бўлди. Германиялик мутахассис Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сида дебют мавсумини муваффақиятли ўтказган Маркус Тюрамни Ливерпулга кўчириб келмоқчи.
“Ливерпул” бош мураббийи франтсиялик ҳужумчи жамоанинг ўйин услубига мос тушишига ишонмоқда. Чунки Тюрам баланд бўйича эвазига ҳужум марказида ҳам, техникасининг кучли экани учун қанотдан ҳам ўйнай олади.
Тюрам жорий мавсумда 31 та учрашувда 10 та гол урди ва 9 та голли пас узатди. “Боруссия” ҳужумчининг трансферини 50 миллион эврога баҳоламоқда.
201   
Добавить комментарий
Ваше имя: *