Goal24.uz » Европа жамоалари » Европанинг топ-4 чемпионатлари рамзий жамоаси тузилди

Европанинг топ-4 чемпионатлари рамзий жамоаси тузилди

Автор: admin

"ФутболҲД" веб-сайти Европанинг кучли 4та миллий чемпионати — Испания Ла лигаси, Англия премер-лигаси, Италия А серияси ва Германия бундеслигасининг якунлари бўйича яхлит рамзий жамоа тузиб чиқди. Францийа чемпионати муддатидан аввал якунлангани учун Лига-1 футболчилари ушбу жамоага киритилмади.

Рамзий жамоадан "Ливерпул"дан 4 нафар, "Бавария"дан эса 3 нафар ўйинчи киритилди. Мавсумни юқори савияда ўтказган Серхио Рамос ("Реал") рамзий жамоадан ўрин олмади, унинг ўрнига Рафае Варан таркибга киритилди.

Лионел Месси ва Криштиану Роналдуга ҳам ушбу жамоадан жой тегмади.
Европанинг топ-4 чемпионатлари 2019/2020 мавсуми рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Алиссон Беккер («Ливерпул»)

Ҳимоячилар (ўнгдан чапга): Ёзуа Киммих («Бавария»), Виржил Ван Дейк («Ливерпул»), Рафаел Варан («Реал» Мадрид), Эндрю Робертсон («Ливерпул»)

Ярим ҳимоячилар: Жордан Хендерсон («Ливерпул»), Кевин Де Брейне («Манчестер Сити»), Луис Алберто («Ласио»), Томас Мюллер («Бавария»)

Ҳужумчилар: Ёсип Иличич («Аталанта»), Роберт Левандовски («Бавария»)
Манба: футболҳд.ру
230   
Добавить комментарий
Ваше имя: *