Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Юрген Клопп “Ливерпул”ни манманликда айблаган Лемпард ҳақида: “Френк ўйиндан кейин бундай гапириш керак эмаслигини билиб қўйиши керак”

Юрген Клопп “Ливерпул”ни манманликда айблаган Лемпард ҳақида: “Френк ўйиндан кейин бундай гапириш керак эмаслигини билиб қўйиши керак”

Автор: admin

“Ливерпул” бош мураббийи Юрген Клопп “Челси” устози Френк Лемпарднинг гапларига жавоб қайтарди. Аввалроқ англиялик мутахассис “Ливерпул”ни манманликда айблаганди.
“Сиз менга ва жамоамга бундай айблов қўя олмайсиз, чунки биз манман эмасмиз. Френк рақобатчига хос кайфиятда эди ва мен буни жуда ҳурмат қиламан. Менимча бундай вазиятда нима хоҳласанг ўшани гапиришинг мумкин. Ўйиндан кейин эса мен учун ҳаммаси тугайди.
Мен авваллари кўп гаплар гапирганман, улар фақат эмоция сабаб эди. Лемпард бу ерга ўйинни ютиш ёки очко ишлаш учун келганди ва буни жуда ҳурмат қиламан. Бироқ у бир нарсани уқиб олиши керак, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалиниши билан ҳаммаси тугайди. У эса буни эплай олмади.
Ўйиндан кейин бундай гапириш керак эмас, Френк буни англаб олиши керак. У ёш, буни ўрганиб олиш учун вақти етарли. Бироқ у бир нарсани тушуниб олиши керак. Ўйин вақтидаги эҳтиросли гаплар муаммо эмас, бироқ учрашувдан кейингиси... Йўқ.
Биз манман эмасмиз, қайтанга бунинг аксимиз. Учрашувдан кейин мавзуни ёпиш керак эди. Аммо Френк ундай қилмади ва бу менга ёқмади”, — дейди Клопп.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпул”нинг иккинчи гол олдидан Матео Ковачич жарима майдони яқинида Садио Манега нисбатан қўполлик ишлатди деб баҳоланди. Шундан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида тортишувли ҳолат юз берди. Белгиланган жарима зарбасини Трент голга айлантирди.
194   
Добавить комментарий
Ваше имя: *