Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Мбаппе жиддий жароҳат олди. У ЕЧЛ чоракфиналини ўтказиб юбориши мумкин

Мбаппе жиддий жароҳат олди. У ЕЧЛ чоракфиналини ўтказиб юбориши мумкин

Автор: admin

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Францийа Кубоги финалида жиддий жароҳат олди. «Сент-Этен»га қарши финал ўйинининг 27-дақиқасида Лоик Перрен Мбаппени қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бу вазиятни ВАР орқали кўрган ҳакам Перренни майдондан четлаштирди.
Мбаппенинг оёғи қайрилиб кетди ва ортиқ ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнини Пабло Сарабия эгаллади. «ПСЖ» Францийа кубоги финалида Неймарнинг киритган ягона голи эвазига ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.
Маълумот учун, «ПСЖ» Чемпионлар Лигаси чоракфиналида 13 август куни «Аталанта»га қарши ўйнайди. Мбаппе катта эҳтимол билан бу ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. ЕЧЛнинг чоракфиналдан бошлаб барча ўйинлари битта шаҳарда ўтказилади ва плей-оффлар битта ўйиндан иборат бўлади.
167   
Добавить комментарий
Ваше имя: *