Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола «Реал»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди

Гвардиола «Реал»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди

Автор: admin

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Реал"га қарши баҳсга 2 ҳафта вақт қолганида жамоа таркибидан қониқиш ҳосил қилмоқда.

"Ўйлашимча, "Реал"га қарши ўйинда барчаси жойида бўлади. Менди дисквалификасия қилинган, лекин қолган ўйинчилар яхши формада бўлади. Машғулотда қандайдир фожиа рўй бермаса, барча яхши юқори формада бўлади. Мен барча футболчиларнинг хизматидан фойдаланишим мумкин.

"Реал"га қарши бўладиган ўйинга тўғри тайёрланишимиз керак. "Норвич"га қарши баҳс ҳамда кейинги ҳафтадаги машғулот "Мадрид"га қарши учрашувга тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ҳар бир ўйин қайси футболчининг қандай тайёргарликка эга эканини кўриб олиш учун имконият", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Реал" ўйини 7 август куни бўлиб ўтади. Мадридда ўтказилган дастлабки учрашувда "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.
Манба: футбол24.уа
156   
Добавить комментарий
Ваше имя: *