Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. ЙEЧЛ учун курашда кимда қандай имконият?

АПЛ. ЙEЧЛ учун курашда кимда қандай имконият?

Автор: admin

Англия чемпионати якунига ҳам битта тур қолди. Ҳозирча Чемпионлар лигасининг кейинги мавсуми учун "Ливерпул" ва "Манчестер Сити" ўзига жой кафолатлади. Сўнгги турда яна 2та жамоа номи аниқ бўлади. 2 ўрин учун 3 жамоа: "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер Сити"лар кураш олиб боради.

"Челси"   учун "Вулверҳемтон"га қарши ўйинда ютқазмасликнинг ўзи етарли. Дуранг ёки ғалаба "кўклар"га кейинги мавсум ЙEЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлайди. Френк шогирдлари АПЛ доирасида "Стемфорд Бридж"да қаторасига 5та ўйинда буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. Агар "Челси" ўз майдонида "Вулвз"га имкониятни бой берса, "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабасигина "арристократлар"ни кучли тўртликда олиб қолади. 
"Манчестер Юнайтед"  "Лестер"га қарши ўйинда очко ололсагина, кучли тўртликда қолади.  Агар "МЮ" ютқазса, унда "Челси" – ЙEЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Бироқ "Челси" "Вулверхемтон"ни енгса, "Лестер" –  ЙEЛЧсиз қолади. 
"Лестер Сити"  ЙEЧЛга йўлланмани қўлга киритишни хоҳласа, "МЮ"га қарши ўйинда ғалаба қозониши керак. Роджерс жамоасида яна бир имконият бор. Агар "Челси" "Вулверхемтон"га мағлуб бўлса, "тулкилар" "қизил иблислар" билан дуранг ўйнаган тақдирда ҳам кучли тўртликда қолади. "Лестер" шундай тақдирда урилган ва ўтказиб юборилган голлар эвазига "арристократлар"ни ортда қолдиради. Ҳар қандай шароитда ҳам "тулкилар"ни мағлубият қониқтирмайди.
168   
Добавить комментарий
Ваше имя: *