Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Мбаппе Францийа президенти Макронга жароҳати ҳақида маълумот берди

Мбаппе Францийа президенти Макронга жароҳати ҳақида маълумот берди

Автор: admin

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Сент-Этен»га (1:0) қарши ўтган Францийа Кубоги финалидан сўнг мамлакат президенти Эммануел Макрон билан гаплашди.
Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг 27-дақиқасида рақиб ҳимоячиси Лоик Перрен Мбаппега қўполлик ишлатган ва бунинг натижасида 21 ёшли вингер жароҳат олиб майдонни тарк этганди.

РМC Спортънинг ёзишича, Мбаппе совринни қабул қилиш маросимида Макрон билан суҳбатлашганлардан бири бўлди.
– Аҳволинг қандай? – деб сўради президент.
– Ҳали ҳам оғрияпти.
– Синиш борми?
– Йўқ, бундай деб ўйламайман.
– Шифохонага борасанми?
– Ҳа, тақдирлаш маросимидан сўнг дарҳол», – дейди Мбаппе.
254   
Добавить комментарий
Ваше имя: *