Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Ўзимни майдондаги энг бахтли йигит деб ҳис қилардим» – Лаллана «Ливерпул» билан хайрлашди

«Ўзимни майдондаги энг бахтли йигит деб ҳис қилардим» – Лаллана «Ливерпул» билан хайрлашди

Автор: admin

«Ливерпул» билан шартномаси якунланган яримҳимоячи Адам Лаллана клуб билан хайрлашди.
«Сўнгги 6 йил ичида севги ва миннатдорликдан бошқа нарса бўлмади. Ўзимни уйимдагидек ҳис қилишимга ёрдам берган инсонларга, мени қабул қилган мухлисларга раҳмат. Жаҳон даражасидаги ходимларсиз бундай ютуқларга эриша олмасдик.
Шундай ажойиб клуб шарафини ҳимоя қилишга имконият тақдим этгани учун Брендан Рожерсдан миннатдорман. Юрген Клопп футбол мураббийидан кўра яхшироқ. Жамоадошларимга ҳам раҳмат. Мен ўзимни майдондаги энг бахтли йигит деб ҳис қилардим. 

Жордан Ҳендерсон – менинг энг зўр дўстим. Ҳеч ким бу йигитдан кўра кўпроқ муваффақиятга лойиқ эмас. Оилам – хотиним, болаларим, отам, онам, синглим яхши-ёмон кунларимда ёнимда туриб, сабрли бўлишди. 
Ўзига хос клубнинг бир қисми бўлганимдан миннатдорман. Навбат янги саргузаштларга», – деб ёзади Лаллана «инстаграм»даги саҳифасида.
Маълумот ўрнида, Адам Лаллана «Ливерпул»га 2014 йил ёзида 31 млн евро эвазига «Саутҳемптон»дан ўтган.
173   
Добавить комментарий
Ваше имя: *