Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» трансферлар учун 180 млн евро сарфлайди, клубни 10дан ортиқ футболчи тарк этади

«Реал» трансферлар учун 180 млн евро сарфлайди, клубни 10дан ортиқ футболчи тарк этади

Автор: admin

«Реал» ёзги трансферлар ойнасидаги харидлар учун 180 млн евро сарфлашни режалаштирган. «Қаймоқранглилар» коронавирус пандемияси давридаги молиявий инқироз туфайли йирик трансферларга қўл уришмайди, деб ёзади Марcа.
Испаниянинг амалдаги чемпиони 10дан ортиқ ўйинчи билан хайрлашишни мақсад қилган. Яримҳимоячилар Хамес Родригес ва Гарет Бейл трансферга қўйилади. Шунингдек, жамоани тарк этиши мумкин бўлганлар қаторида Оскар Родригес, Дани Себалос, Хесус Валехо, Мариано Диас, Браим Диас, Андрей Лунин, Серхио Регилон, Мартин Эдегор, Лукас Васкес, Начо Фернандес, Даниел Гомес ва Хорхе де Фрутос ҳам бор.
«Реал» ўтган ёзда «Айнтрахт»дан 60 млн еврога сотиб олинган ҳужумчи Лука Ёвич билан хайрлашмоқчи эмас. 22 ёшли серб келаси мавсумни ижарада ўтказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Реал»ни ҳозирча Ашраф Ҳакими («Интер») ва Хави Санчес («Валядолид») тарк этди. «Қироллик клуби» бу икки трансфердан 43,5 млн евро ишлаб олди.
216   
Добавить комментарий
Ваше имя: *