Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Тоттенҳем»нинг собиқ сардори Моуринонинг мураббийлар штабига кириши мумкин

«Тоттенҳем»нинг собиқ сардори Моуринонинг мураббийлар штабига кириши мумкин

Автор: admin

«Тоттенҳем»нинг собиқ сардори Ледли Кинг жамоа бош мураббийи Жозе Моуринонинг мураббийлар штабига қўшилиши мумкин. Ҳозир бу борада музокаралар давом этмоқда, деб ёзади Тҳе Телеграпҳ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик мутахассиснинг ёрдамчиси Рикарду Формозиню клубни тарк этганди. 
Кинг айнан Формозинюнинг вазифасини бажармайди. Муайян мажбуриятлар ҳали муҳокама қилинмаган. Собиқ ҳимоячи «Тоттенҳем»га бўлажак рақибларга қарши баҳсларга тайёрланишда ёрдам бериши мумкин. 
Кинг бутун фаолиятини «шпорлар» сафида ўтказган. У 2012 йилдан клуб элчиси сифатида ишлаб келаётганди.
129   
Добавить комментарий
Ваше имя: *