Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Виллиан Лондонда қоладими?

“Челси” жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Виллиан “Аренал” билан шартнома имзолаши мумкин.
ЭСПН нашрининг маълум қилишича,   “конинирлар” аллақачон Виллианнинг трансфери борасида таклиф тайёрлаб бўлган.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси”нинг “Бавария”га қарши ўйинидан сўнг, Виллиан расман “Челси”ни тарк этади ва “Арсенал” сафига бориб қўшилади.

Ромеро кетади

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси дарвозабони Серҳио Ромеро клубини алмаштиришни истамоқда.  
ЭСПН нашрининг маълум қилишича, у клуб мураббийи Оне-Гуннар Сулшернинг фаолиятидан норози. Мураббий бир нечта қўпол хатоларга қарамай, Давид Де Хеани асосий таркибда туширишда давом эттирмоқда.

Шу сабабли, Ромеро биринчи имкон бўлиши билан Манчестерни тарк этишга тайёр. Манбанинг маълум қилишича, Ромеро билан “Лидс” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.

Фати қолади

Каталониянинг “Барселона” жамоаси Ансу Фати билан шартномани узайтиришга қарор қилди.
спорт.эс нашрининг маълум қилишича, Каталония клуби 17 ёшли футболчига узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга қарор қилган.

Манбанинг маълум қилишича, эндиликда Фатининг тавон пули 274 миллион еврони ташкил этади.
Маълумотларга қараганда, “Барселона” Фатини “Манчестер Юнайтед” илиб келтмаслиги учун шундай йўл тутган.

Рамос Хитойда?!

Мадриднинг “Реал” жамоаси сардори Серҳио Рамос ўз шартномасидаги сўнгги мавсумда тўп тепаётганидан хабарингиз бор.
Спорт.эс  нашрининг маълум қилишича, Серҳио билан Хитой чемпионатининг бир нечта клублари жиддий қизиқиб қолган.
Хитой клублари Рамосга ҳафтасига 385 минг евро маош тўлашга тайёр эканлигини расман маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Рамос “Реал Мадрид”дан ҳафтасига 325 минг евро маош кўрсатилган 2 йиллик шартнома талаб қилмоқда.
Ловрен РПЛда

“Ливерпул” Деян Ловренни “Зенит”га қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақида “Тҳе Тимес" нашри маълум қилмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Ливерпул” Ловрен билан тузилган шартномадаги бандларга суянган холда, у билан яна бир мавсумга ҳамкорлик қилади.
Оқибатда, “Зенит” Ловрен учун 10.9 миллион фунт тўлаши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Зенит” хорватиялик футболчига билан “2+1” кўринишидаги шартнома таклиф қилган. Унга кўра, рус клуби Ловренга 2,5 миллион евро маош тўламоқчи.
378   
Добавить комментарий
Ваше имя: *