Goal24.uz » Ўзбекистон » «Навбаҳор» клуби футболчисида ҳам коронавирус аниқланди

«Навбаҳор» клуби футболчисида ҳам коронавирус аниқланди

Автор: admin

«Навбаҳор» футбол клубининг бир нафар футболчиси топширган тест натижаси мусбат кўрсаткич қайд этди, дея ёзмоқда ПФЛ расмий сайти.
«Клубнинг ушбу футболчиси жамоадан ажратилиб, қатъий изоляцияга олинган. Жамоанинг бошқа футболчи, ходимлари ҳам CОВИД-19 га яна бир бор тест топширган ва айни дамда улар тест жавобларини кутишмоқд», - дейилади хабарда. 
Эслатиб ўтамиз, бунгача «Сурхон» клубининг 13 нафар,«Бухоро»нинг 8, «Пахтакор»нинг 5, «Бунёдкор»нинг бир нафар футболчисида коронавирус аниқланган эди. Шунингдек, Про лига доирасидаги «Хоразм» - «Динамо» ўйини ҳам футболчиларда коронавирус аломатлари сезилгани сабабли қолдирилганди.
181   
Добавить комментарий
Ваше имя: *