Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола Давид Силва билан хайрлашди

Гвардиола Давид Силва билан хайрлашди

Автор: admin

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум сўнгида жамоани тарк этадиган Давид Силва билан хайрлашди.

"Давид Силванинг "Манчестер Сити"даги фаолияти ажойиб бўлди. Жамоа сафида ўтказган ўйинлари сони, у кўрсатган футбол сифати, жамоа билан ютган совринлар сони ҳайратга солади. Бундан ташқари, Давид — "Сити"нинг ҳозирги даражага чиқишида катта ҳисса қўшган 5-6 футболчидан бири. Бунинг учун клуб унга ҳамиша миннатдорчилик билдиради", — деди Гвардиола "шаҳарликлар" расмий сайтига берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Давид Силва 2010 йилдан бери "Манчестер Сити" сафида ўйнаб келмоқда. У жами 433та ўйинда майдонга тушиб, 77та гол урди ва 140та голга узатма берди. Жорий мавсум сўнгида 34 ёшли футболчи жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Манба: ливетв.ру
155   
Добавить комментарий
Ваше имя: *