Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Интер» 2021 йилда Месси билан шартнома имзоламоқчи

«Интер» 2021 йилда Месси билан шартнома имзоламоқчи

Автор: admin

«Интер» клуби «Барселона» сардори Лионел Мессини қўлга киритмоқчи.
Спорт Медиасет хабарига кўра, италияликлар 2021 йилда аргентиналик тўпурарни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўришади.
«Интер» Мессининг трансфери орқали фойдали реклама шартномалари ва ҳомийларни жалб қилмоқчи. Шу туфайли аргентиналикка йилига 50 млн евро тўлашга тайёр.
Бундан ташқари, Леонинг отаси Хорхе яқинда Миландан уй сотиб олди. Аммо бу воқеа футболчининг трансфери билан эмас, балки солиқ қонунчилигининг қулайлиги билан боғлиқ. 
Шунингдек, «Интер» Мессининг «Барселона»даги вазиятдан норози эканидан фойдаланиб қолмоқчи. У клубга содиқ бўлса-да, турли муаммолардан чарчаган.
Мессининг амалдаги шартномаси муддати 2021 йил ёзида ниҳоясига етади. Ҳозирча томонлар уни узайтириш ҳақида келишувга эришмади.
Ла Лиганинг бу мавсумида футболчи барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урган ва 23та голга ҳаммуаллифлик қилган.
284   
Добавить комментарий
Ваше имя: *