Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моуриню: «Охирги беш ўйиннинг чемпиони мен бўлдим»

Моуриню: «Охирги беш ўйиннинг чемпиони мен бўлдим»

Автор: admin

«Тоттенҳем» бош мураббийи Жозе Моуриню Лондон клубининг сўнгги ўйинлардаги натижалари ҳақида гапирди.
«Индивидуал ютуқлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Премер-лигада тўртинчиман. «Тоттенҳем»га келганимда жамоа 14-ўринда бўлиб, «Арсенал» билан фарқ 3 очкони ташкил қиларди, Чемпионлар лигаси йўлланмасидан эса 11 очко узоқда эдик. Аммо жадвалда менинг натижам эмас, жамоамнинг умумий натижаси муҳимроқ. Агар 4-ўринни эгаллаш ҳам ёмон натижа десанглар – бу сизнинг фикрингиз. Агар бироз табассум қилишни истасангиз, мен охирги бешта ўйиннинг чемпиони бўлдим. Биз энг кўп – 13 очко жамғардик. Шундай экан, менга медал беришларинг мумкин.
Ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашни истамайман. Шунчаки навбатдаги ҳар бир учрашувни энг муҳими деб биламан», - дея Моуринонинг сўзларини келтирмоқда Эвенинг Стандард.
Маълумот учун, «Тоттенҳем» АПЛ 37-туридан кейин 58 очко билан 7-ўриндан жой олган. Клуб сўнгги турни сафарда «Кристал Пелас»га қарши ўтказади.
173   
Добавить комментарий
Ваше имя: *