Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Дембеле "Барселона" базасида бир ўзи шуғулланмоқда

Дембеле "Барселона" базасида бир ўзи шуғулланмоқда

Автор: admin

Қолганлар таътилда.
“Барселона” вингери Усмон Дембеле жароҳатидан кейин спорт формасини тиклашни давом эттирмоқда.
Мундо Депортиво нашри тарқатган хабарга кўра, “кўк-анор ранглилар”нинг барча футболчилари таътилга чиқиб кетишган, фақатгина Дембеле клуб қароргоҳида ҳар куни шуғулланмоқда.
Франтсиялик футболчи 12 августгача сафга қайтиши кутилмоқда. Аммо, у 8 август куни “Наполи”га қарши бўладиган ЭЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида майдонга тушолмайди. Агар “Барса” ушбу тўсиқдан ўта олса, у ҳолда 14 август куни “Челси” ва “Бавария” жуфтлигига қарши ярим финалда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле 3 феврал куни жароҳат олган эди. У сўнгги бор 2019 йилнинг ноябрида майдонга тушган.
174   
Добавить комментарий
Ваше имя: *