Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола трансферлар учун 300 млн фунт олади. "Сити" икки марказий ҳимоячи ва Санега ўринбосар харид қилади

Гвардиола трансферлар учун 300 млн фунт олади. "Сити" икки марказий ҳимоячи ва Санега ўринбосар харид қилади

Автор: admin

"Манчестер Сити"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги режалари малум бўлди.
"Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг айрим чизиқларини кучайтирмоқчи. 49 ёшли мутахассис таркибни кучайтириш учун 300 миллион фунт атрофида маблағ олади.
Клубнинг бош мақсади - марказий ҳимояни кучайтириш. Қайд этиш керакки, "Сити" бу чизиққа битта ўнг оёқда, битта чап оёқда ҳаракат қиладиган ҳимоячи олади. Давогарлар орасида Калиду Кулибали ("Наполи"), Диего Карлос ("Севиля") ва Милан Шкриняр ("Интер") бор. Бундан ташқари, "шаҳарликлар" Давид Алаба ("Бавария") ва Натан Аке ("Борнмут")ни ҳам харид қилишлари мумкин.
Шундай экан Жон Стоунз ва Николас Отамендининг "Сити"даги келажаги сўроқ остида қолмоқда.
Бундан ташқари "Сити" "Бавария"га ўтган Лерой Санега ўринбосар топиши керак. Клуб катта эҳтимол билан бу жойга "Валенсия"дан Ферран Торресни олиб келади.
170   
Добавить комментарий
Ваше имя: *