Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » «Зенит» - Россия кубоги соҳиби!

«Зенит» - Россия кубоги соҳиби!

Автор: admin

Россия кубоги финали доирасида «Зенит» ҳамда «Химки» ўртасидаги кечган учрашувда Санкт-Петербург клуби кичик ҳисобда ғалаба қозониб, ушбу мавсумда олтин дубл қайд этди.
Учрашувнинг кулминацион нуқтаси 84-дақиқада кузатилди. «Химки» ҳимоячиси Гапон ўз жарима майдони ичида Малкомга нисбатан қўполлик ишлатди. Белгиланган 11 метрлик зарбани Дзюба аниқ амалга ошириб, қийин кечган ўйинда питерликларга ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди – 1:0.
Бунгача Россия чемпионлигини ҳам қўлга киритган «Зенит» Россия кубогида ҳам зафар қучиб олтин дубл қайд этди. Ушбу кубок клуб тарихидаги 4-сига айланди. Соврин клуб бош мураббийи Сергей Семакнинг мураббийлик фаолиятидаги 3-си бўлади.
Россия кубоги. Финал
Зенит – Химки 1:0
Гол: 1:0 – 84, пеналти Дзюба.
Зенит – Кержаков, Караваев, Ракитский, Иванович, Дуглас Сантос (Дриусси, 76), Барриос, Оздоев (Жирков, 76), Кузяев, Малком (Шатов, 89), Дзюба, Азмун (Сутормин, 89).
Химки – Лантратов, Тихий, Гапон, Данилкин, Смирнов (Кухарчук, 65), Боженов, Трошечкин, Корян (Алиев, 81), Мартусевич, Полярус (Конате, 88), Дядюн (Барков, 64).
226   
Добавить комментарий
Ваше имя: *