Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Реал"нинг япониялик футболчиси янги мавсумни "Севиля"да бошлайди

"Реал"нинг япониялик футболчиси янги мавсумни "Севиля"да бошлайди

Автор: admin

“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо янги мавсумни яна ижарада ўтказиши мумкин.
Марcа нашри тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли япониялик футболчига “Севиля”дан қизиқишлар бўлмоқда. Андалусияликлар айни дамда “қироллик клуби” билан футболчининг ижараси борасида музокаралар ўтказмоқда.
Айтиш керакки, “Севиля” Кубони фақатгина бир йилга эмас, кўпроқ муддатга ижарага олмоқчи ва шартномага сотиб олиш бандини ҳам киритмоқчи.
Кубога шунингдек, “Реал Соседад” ва “Милан” клублари ҳам қизиқмоқда. У жорий мавсумни “Малорка” сафида ўтказди ва 35 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.
186   
Добавить комментарий
Ваше имя: *