Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Месси «Интер»га ўтадими? «Нерадзурри» бош директори жавоб берди

Месси «Интер»га ўтадими? «Нерадзурри» бош директори жавоб берди

Автор: admin

«Интер» бош директори Жузеппе Маротта «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси келаси йилнинг ёзида "нерадзурри" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

«Бу нима, фентези-футболми? Албатта, Месси бизнинг мақсадимиз эмас, ўйлашимча, Леонинг ўзи фаолиятини фақат «Барселона»да давом эттириш тарафдори», — деди Маротта "Скй Спорт Италиа" нашрига берган интервюсида.

Аргентиналик футболчи 2019/20 мавсумда Ла лига доирасида 33та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урди ва 21та голга узатма берди. Мессининг «Барса» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади.
Манба: спорт24.ру
197   
Добавить комментарий
Ваше имя: *