Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Реал” Ла Лига рестартидан кейин энг кўп очко тўплади, “Барселона” бу борада учинчи бўлди

“Реал” Ла Лига рестартидан кейин энг кўп очко тўплади, “Барселона” бу борада учинчи бўлди

Автор: admin

Испаниянинг АС нашри Ла Лига жамоаларининг коронавирус туфайли юзага келган танаффусдан кейинги очколарини ҳисоблаб чиқди.
Рестартдан кейин 11 та тур (28—38) ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ўн ғалаба ва бир дуранг қайд этган Мадриднинг “Реал” жамоаси етакчилик қилмоқда.
Кейинги ўриндан яна бир пойтахт вакили “Атлетико” ўрин олди. “Матрасчилар” рестартдан кейин 25 очко тўплаган. Мавсум қайта тикланишидан аввал пешқадам бўлиб турган “Барселона” эса 24 очко тўплаган ҳолда 3-поғонадан жой олди. Кике Сетен шогирдлари рестартдан кейин 7 ғалаба, 3 дуранг ва битта мағлубият қайд этди.
Ла Лига рестартидан кейинги натижалар бўйича етакчи жамоалар:
“Реал Мадрид” — 31 очко
“Атлетико” — 25
“Барселона” — 24
“Севиля” — 23
“Вилярреал” — 22
“Гранада” — 18
“Осасуна” — 18
197   
Добавить комментарий
Ваше имя: *