Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Чемпионшип чемпиони "Барселона"ни бошқаради

Чемпионшип чемпиони "Барселона"ни бошқаради

Автор: admin

Месси ватандошини Каталонияга олиб келмоқчи.
"Барселона" сардори Лионел Месси жамоа бошқарувига "Лидс" бош мураббийи Марсело Белса келишини хоҳламоқда, дея хабар бермоқда Тҳе Сун.
Аргентиналик мутахассис мавсум якунларига кўра, 16 йиллик танаффусдан сўнг "Лидс"ни АПЛга олиб чиқди.
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетен ва жамоа сардори ўртасидаги муносабатлар кескинлашмоқда. Клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу Хави келажакда жамоани қабул қилиб олишини хоҳламоқда. Аммо ҳужумчининг фикрича, Белса каталонияликларнинг ҳозирги муаммоларини ҳал қила олиши мумкин.
Белса бунгача "Лилл", "Лацио", "Марсел", "Атлетик" клублари, шунингдек Чили ва Аргентина терма жамоаларида ишлаган. Унинг қўли остида "Атлетик" Испания Кубоги ва Эвропа Лигаси финалига этиб борган.
209   
Добавить комментарий
Ваше имя: *