Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Фигу: «Реал» Роналдусиз ҳам чемпион бўлиш йўлини топди»

Фигу: «Реал» Роналдусиз ҳам чемпион бўлиш йўлини топди»

Автор: admin

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Луиш Фигу «қаймоқранглилар»нинг Криштиану Роналдусиз ҳам Испания Примерасида чемпионликка эришганига ўз муносабатини билдирди.
«Криштиану «Реал» учун, «Реал» Криштиануга жуда зарур эди. Унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди, аммо клуб усиз ҳам чемпион бўлиш йўлини топди», – деб Фигунинг сўзларини келтиради АС.
Маълумот учун, Роналду «Реал»да 2009 йилдан 2018 йилгача ўйнаган, сўнг Туриннинг «Ювентус»ига ўтган. У «Реал» сафида 2 мартадан Ла Лига ва Испания Кубогида, 4 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучган.
165   
Добавить комментарий
Ваше имя: *