Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Гаттузо «Барса»га қарши ўйин олдидан: «Наполи» ҳеч қачон ЙEЧЛда чорак финалга чиқмаган»

Гаттузо «Барса»га қарши ўйин олдидан: «Наполи» ҳеч қачон ЙEЧЛда чорак финалга чиқмаган»

Автор: admin

«Наполи» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида «Барселона»га қарши бўладиган жавоб ўйини олдидан ўз фикрини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Неаполда ўтказилган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

«Икки ҳафтадан кейин биз тарихга киришимиз мумкин. Ахир «Наполи» ҳеч қачон Чемпионлар лигасининг чорак финалида ўйнамаган. Июл ойида бизга консентрасияни сақлаб қолиш осон эмас – пляжлар, катерлар, ҳозир ҳаддан ташқари иссиқ. Бундай пайтда уйда қолиш қийин. Шунинг учун бўлса керак, сўнгги ҳафта бироз чалғидик.

«Барселона»га қарши ўйинда эса заррача хатога йўл қўйиш керак эмас. Улар гол уриш учун яримта вазият кифоя қилади. 95 дақиқа давомида эътиборни йўқотмаслигимиз керак.

Кимдир бизни кейинги босқичга осонлик билан ўтади деб ўйлаши мумкин, аммо ундай эмас. Биз майдонда шундай жамоа бўлишимиз керакки, бутун ўйин давомида барча ҳудудларни ёпган ҳолда консентрасияни сақлаб туришимиз лозим», – деди Гаттузо.
Манба: спортс.ру
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *