Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Златан Ибрагимович “Милан”да қоладиган бўлди. У ҳозир 38 ёшда

Златан Ибрагимович “Милан”да қоладиган бўлди. У ҳозир 38 ёшда

Автор: admin

“Милан” ҳужумчиси Златан Ибрагимович клуб билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда журналист Никола Скира маълум қилди.
Таъкидланишича, 38 ёшли швециялик футболчи “Милан”да яна бир йил қолишга қарор қилган. Бу клуб бош мураббийи Стефано Пиолининг “россонери” билан шартномани узайтиришга рози бўлганлиги билан боғланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Златан 2020-йилнинг январ ойида Милан клуби билан ярим йиллик шартнома имзолаганди, унинг шартномасига ҳамкорликни яна 1 йилга узайтириш тўғрисида банд ҳам киритилганди.
Ибрагимович А Серияда у 16 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
“Милан” эса 36-турдан кейин 60 очко билан мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бормоқда.
173   
Добавить комментарий
Ваше имя: *