Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Милан" қишда ҳеч кимга бермаган хавбекини трансферга қўяди

"Милан" қишда ҳеч кимга бермаган хавбекини трансферга қўяди

Автор: admin

Пиоли ивуарликни қўйиб юборишга тайёр.
"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессе ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоа рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Cорриере делло Спорт нашри хабарига кўра, "россонерилар" раҳбарияти 23 ёшли футболчини 30 миллион эврога қўйиб юборишга тайёр. Ивуарлик хавбек учун "Наполи", "Монако" ва "Вулверхемптон" клублари даъвогарлик қилиши кутилмоқда.
Жорий мавсумда Кессе А Серия баҳсларида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
155   
Добавить комментарий
Ваше имя: *