Goal24.uz » Европа жамоалари » Фабио Капелло футбол тарихидаги энг яхши футболчини айтди

Фабио Капелло футбол тарихидаги энг яхши футболчини айтди

Автор: admin

"Реал" клубининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло футбол тарихидаги энг яхши футболчи ким эканини айтди.
"Месси ҳамон ўша Месси. У — даҳо. Мен уни футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб ҳисоблайман. "Барселона" — бу Месси. У фаолиятини якунлаганидан кейин қандай вазият юзага келишини кўрамиз. У 17 ёш пайтида мен уни "Ювентус" сафига олиб келишни истагандим", - деди Капелло "Марcа" нашрига берган интервюсида.
32 ёшли Месси жорий мавсумда "Барса" сафида барча мусобақалар доирасида 42та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урди ва 26та голга узатма берди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Манба: соccернеwс.ру
140   
Добавить комментарий
Ваше имя: *