Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартоме Сетеннинг келажаги, Хавининг жамоа бошқарувига келиши ва Месси билан муносабатлари ҳақида фикрларини билдирди

Бартоме Сетеннинг келажаги, Хавининг жамоа бошқарувига келиши ва Месси билан муносабатлари ҳақида фикрларини билдирди

Автор: admin

У Сетенга ишонади.
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетенга ишониниши, ҳужумчи Лионел Месси билан муносабатлари ва Хавининг жамоа бошқарувига келиши ҳақида берилган саволларга жавоб берди.
– Хави янги мавсумда жамоа бошқарувига келадими?
– Хави билан муносабатларимиз жуда яхши. У билан кўп мавзуларда сухбатлашиб турамиз. Аммо Сетен билан шартномамиз бор, унга ва унинг жамоасига ишонаман. У "Барселона"нинг ўйин модели ва услубини жуда яхши билади.
Сетен психологик томондан катта тажрибага эга мутахассис, ўзини танқид қила олиши эса фикрларимни тасдиқлайди. У чемпионлар лигасида ғолиб бўла олиши мумкин, шундан сўнг у янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборади.
– Сетен ва Месси бир соатдан кўпроқ сухбатлашди. Уларниг ўртасидаги муаммолар шунчалик кўпми?
– Буни уларнинг ўзидан сўранг. Улар учрашгани рост, бироқ учрашув якуни ҳақида на Сетен, на Месси мени хабардор қилишди.
– Лекин шунча узоқ гаплашгани яхшими ёки ёмон?
– Бу ажойиб. Мураббийлар футболчилари билан мулоқот қилиши, фикр алмашиши, мулоҳаза юритиши керак. Бу жамоа бирлашуви учун керак. Яна Месси жамоа сардори ва у бутун жамоа фикрларини ифодалайди, - дейди "Барселона" президенти.
158   
Добавить комментарий
Ваше имя: *