Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. «МЮ» «Лестер»ни мағлуб этиб, 3-ўрин билан Чемпионлар лигасига йўлланма олди

АПЛ. «МЮ» «Лестер»ни мағлуб этиб, 3-ўрин билан Чемпионлар лигасига йўлланма олди

Автор: admin

Англия Премер-лигаси сўнгги турида сафарда «Лестер» меҳмони бўлган «Манчестер Юнайтед» мавсумнинг энг муҳим баҳсида чемпионатни ғалаба билан якунлади.
Ушбу баҳсда қайси жамоа ғалаба қозонса, Чемпионлар лигасига йўлланма оларди. «МЮ»ни дуранг натижа ҳам қониқтирарди.
Учрашувнинг 71-дақиқасида Эванснинг Марсиялга нисбатан ишлатган қўполлигидан кейин учрашув бош ҳаками пеналти белгилади. Тўпга яқинлашган Фернандеш Каспер Шмейхелга имконият қолдирмади – 0:1.
Ўйин якуни анча асабий руҳда ўтиб, 90+4-дақиқада Эванс ўта қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди. 
90+8-дақиқада эса Шмейхел қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни Лингардга олдирди. Жесси эса бўш дарвозани аниқ нишонга олди – 0:2.
Ушбу ғалаба билан «Манчестер Юнайтед» АПЛда очколари сонини 66тага етказиб, голлар нисбатига кўра «Челси»ни ортда қолдириб, мавсумни 3-ўринда якунлади ва  Чемпионлар лигасига йўлланма олди.
АПЛ. 38-тур. 
Лестер – Манчестер Юнайтед 0:2
Гол: 0:1 – 71, пеналти Бруну Фернандеш, 0:2 – 90+8 Лингард 
Лестер – Шмейхел, Эванс, Джастин, Морган, Томас, Тилеманс (Барнс, 73), Чоудури (Прат, 73), Олбрайтон (Грей, 73), Ндиди, Варди, Ихеаначо (Перес, 58).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Магуайр, Уилямс, Уан-Биссака, Бруну Фернандеш (Мактомини, 86), Матич, Погба, Марсял, Гринвуд (Лингард, 77), Решфорд.
154   
Добавить комментарий
Ваше имя: *