Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Эдерсон – АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумида энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон

Эдерсон – АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумида энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон

Автор: admin

«Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон АПЛнинг 2019/20 йилги мавсумида қуруқ ўйинлар сони бўйича энг яхши натижани кўрсатди ва «Олтин қўлқоп» соҳибига айланди.
Бразилиялик посбон 16та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 15та ўйинни «нол»га якунлаган «Бёрнли» посбони Ник Поуп иккинчи бўлди. 
Учинчи ўриндан 13та баҳсда тўп ўтказмаган бир нечта дарвозабонлар жой олди: Де Хеа («МЮ»), Алиссон («Ливерпул»), Шмейхел («Лестер»), Патрисиу («Вулверҳемптон»), ва Ҳендерсон («Шеффилд Юнайтед»).
185   
Добавить комментарий
Ваше имя: *