Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Варди АПЛда «Олтин бутса»ни қўлга киритди

Варди АПЛда «Олтин бутса»ни қўлга киритди

Автор: admin

«Лестер» ҳужумчиси Жейми Варди АПЛ якунланган мавсумининг энг яхши тўпурари бўлди. «Тулкилар» етакчиси мавсум давомида 23та гол урди. 33 ёшли ҳужумчи ўз фаолиятида илк марта АПЛ тўпурари бўлди.
Тўпурарлик пойгасида «Арсенал» ҳужумяиси Пер-Эмерик Обамеянг ва «Саутҳемптон» форварди Денни Ингс иккинчи бўлишди. Обамеянг охирги турда «Уотфорд» дарвозасига иккита гол урди. Ингс ҳам 38-турда «Шеффилд» дарвозасига битта гол урди. Ингс ва Обамеянг ҳисобида 22тадан гол бўлди.
Тўпурарлар пойгасида кейинги ўринларни Раҳим Стерлинг (20та) ва Муҳаммад Салоҳ (19та) қўлга киритди.
186   
Добавить комментарий
Ваше имя: *