Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Интервю: Бартомеу Сетен ва Мессининг келажаги, «Реал»га ВАР ёрдам бергани, Неймар ва Лаутаро ҳақида

Интервю: Бартомеу Сетен ва Мессининг келажаги, «Реал»га ВАР ёрдам бергани, Неймар ва Лаутаро ҳақида

Автор: admin

«Барселона» президенти Хосе Мария Бартомеу Каталониянинг Эл Мундо Депортиво нашрига интервю берди. Сайловларга бир йил қолган вақтда эътиборини йўқотиб бораётган Бартомеу «Барселона»нинг яқин келажакдаги режалари ҳақида ўртоқлашди ва табиийки, «Реал» томонга ҳам тош отишдагн ўзини тия олмади. Эътиборингизга ушбу интервюдан эътиборли жиҳатлар ҳавола қилинади.
«Барселона» – Чемпионлар Лигаси фаворити»
Клуб Чемпионлар Лигасида ғолиблик учун асосий даъвогарми? Ҳа, албатта. Ҳар доимгидек. Вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, мавсумда бурилиш ясаш, клубда доим энг юқори ўринлар учун курашиш салоҳияти борлигини исботлашнинг айни вақти.
«Сетеннинг лойиҳасига ишонч бор»

Кикенинг «Камп Ноу» учун мос номзод эканига бирор марта ҳам шубҳа қилмадим. Ҳа, биз «Реал» билан рақобатда чемпионатни бой бердик, лекин шуни ҳам эътироф қилиш керакки, мавсум янгилангандан кейин ВАР кўнгилдагидек ишламади ва рақибимизга ёрдам бериб юборди.
Хави қачон қайтади?
Менинг Хави билан муносабатим жуда яхши, аммо Сетен билан тузилган шартнома борлигини ҳам унутмайлик. Кикенинг услуби «Барселона» моделига жуда мос келади, шунинг учун ҳам Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишимизга ишончим етарли.
«Месси Барселонада қолади»
Месси доим унинг орзуси сифатида, фаолиятини «Камп Ноу»да тугатиш эканини айтиб келади. У яқинда янги шартномага ўз имзосини қўйишига ишончим комил. Бунинг учун бироз вақт кутишимизга тўғри келади, холос.
«Тер Штегенни олиб қолмоқчимиз»
Ҳозирги кунда асосий вазифамиз Тер Штегенни Каталонияда узоқ йиллар тўп суришини таъминлашдан иборат. У нафақат дунёнинг энг яхши уч дарвозабонларидан бири, шу билан бирга жамоа ичкарисида ҳам катта хурматга сазовор инсон.

Неймар ҳақида
Биз ҳозирча таркибни қай томонлама кучайтириш бўйича аниқ ечимга келмадик. Аммо ҳар қандай ҳолатда, агар Неймар қайтадиган бўлса, бирор футболчига алмашув ва қўшимча тўловлар билан бу трансфер амалга оширилиши мумкин. Тўлиқ трансфер қиймати учун ҳозир молиявий имкониятлар чекланган.
Лаутаро бўйича иш тўхтаган
Биз «Интер» билан Лаутаро Мартинеснинг трансфери борасида музокара олиб бордик, аммо якуний тўхтамга кела олмадик. Шунинг учун музокараларни маълум вақт тўхтатиб туришга қарор қилдик. Вазият қай тариқа ривож олишини кузатиб турамиз.
Янги футболчилар ҳақида
Аслини олганда, трансфер бозорида фаол иштирок этиш мажбурият ҳам йўқ – клуб аллақачон етти янги футболчи билан шартнома имзолади. Булар – Педри, Тринкау, Матеус, Пянич, ҳамда академия аъзолари – Араухо, Пуч ва Фати.
143   
Добавить комментарий
Ваше имя: *