Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Ян Вертонген «Тоттенҳем»дан кетганини эълон қилди

Ян Вертонген «Тоттенҳем»дан кетганини эълон қилди

Автор: admin

Белгиялик ҳимоячи Ян Вертонген Лондоннинг «Тоттенҳем» клубини тарк этганлигини эълон қилди. Бу ҳақда футболчи твиттердаги саҳифасида маълум қилган.
Яннинг клуб билан шартномаси якунига етган ва у эркин агентга айланди. Энди футболчи янги клубига текинга ўтиши мумкин бўлади.
«Тоттенҳем»даги фаолиятим ниҳоясига етди. Бир қатор сабаблар туфайли бу мен учун қайғули кун. Жамоадаги барча дўстларим, клуб ходимлари, янги стадиондаги ўйинларим ва албатта «Тоттенҳем» мухлисларини соғинаман», - дея ёзган Вертонген твиттердаги саҳифасида.
Ян 2012 йилда «Аякс»дан «Тоттенҳем» сафига келиб қўшилган эди. Ўшанда трансфер суммаси 12,5 миллион еврони ташкил этган. 33 ёшли футболчи ўтган вақт давомида Лондон клуби сафида 315та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол ва 12та голли узатмага муаллифлик қилган.
159   
Добавить комментарий
Ваше имя: *