Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » "Арсенал"нинг трансфер ойнасидаги асосий мақсадлари маълум қилинди

"Арсенал"нинг трансфер ойнасидаги асосий мақсадлари маълум қилинди

Автор: admin

Лондоннинг «Челси» клуби футболчиси Виллиан ва Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Томас Партиларга «Арсенал» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда дея хабар бермоқда Гоал.
Бразилиялик Виллиан «Челси» клубини тарк этиши деярли аниқ бўлди. Лекин, у Лондон шаҳрини тарк этиш ниятида эмас. Шу сабабли, эркин агентга айланган бразилиялик футболчини "Арсенал" текинга қўлга киритмоқчи.
Партини эса «Арсенал» қўлга киритиши бироз мушкул бўлади. Сабаби, «Атлетико» ўз футболчисини сотиш ниятида эмас, қолаверса, унинг яна уч йиллик шартномаси мавжуд.
Лекин, шунга қарамасдан, "Арсенал" раҳбарияти бу икки футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун бор имкониятини ишга солиш ниятида.
120   
Добавить комментарий
Ваше имя: *