Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига яна тўхтатилди. Ўзбекистонда 15-августга қадар футбол мусобақалари ўтказилмайдиган бўлди

Суперлига яна тўхтатилди. Ўзбекистонда 15-августга қадар футбол мусобақалари ўтказилмайдиган бўлди

Автор: admin

Ўзбекистонда 15-августга қадар футбол мусобақалари ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
“27-июл куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси республикада карантин талаблари 15-августга қадар узайтирилганидан келиб чиқиб, мана шу муддат давомида футбол учрашувларини ўтказмаслик бўйича тавсия хатини тақдим этди. Яъни, терма жамоалар учун масъул ташкилот ҳам футболчилар саломатлиги масаласини биринчи планга олиб чиқди.
Ўз навбатида ЎзПФЛ ҳам мавжуд ҳолат, қолаверса, футболчи ва мураббийлар билан боғлиқ шароитлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даври ҳамда ундаги мураккабликларни инобатга олиб, барча футбол мусобақаларини 15-августга қадар қолдирди. Барчамиз учун соғлигимиз биринчи ўринда”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мусобақанинг қай тариқа тикланиши, тақвим ва формат қай кўринишда бўлиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритилади.
Аввалроқ Cоcа-Cола Суперлига баҳслари марказлашган ҳолда 3-август санасидан давом эттирилиши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, бироз муддат олдин “Бухоро”нинг саккиз нафар, “Пахтакор”нинг беш нафар, “Сурхон”нинг икки , “Бунёдкор” ва “Навбаҳор”нинг бир нафардан ўйинчиси коронавирусга чалингани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Про-Лигада қатнашадиган Самарқанднинг “Динамо” клубининг уч нафар футболчисида коронавирус инфекцияси борлиги гумон қилиниб, 15-июл куни “Хоразм”га қарши ўтказилиши керак бўлган беллашув ҳам бекор қилинганди.
174   
Добавить комментарий
Ваше имя: *